Bo'limsiz

Андижон ИИБнинг собиқ ходимлари 5,6 млрд сўмни талон-тарож қилганликда гумон қилинмоқда

Источник: xs.uz

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти ИИБ молия хизмати бошлиғининг собиқ ўринбосари М. M.гa нисбатан коррупцияга қарши кураш олиб боргани учун адолатсиз равишда жиноят иши қўзғатилгани ҳақида маълумот тарқалди. Вилоят прокуратураси ушбу маълумотга изоҳ берди.

Олиб борилган суриштирув ишлари давомида М. М. ва бошқа шахслар вилоят ИИБ депозит ҳисобварағидан 5,6 млрд.сўмни талон-тарож қилгани аниқланган.

M.M.гa нисбатан олиб борилган тергов натижаларига кўра, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлимининг собиқ бошлиғи Д.A., Ички ишлар бошқармаси собиқ ходими Ш.M. ва МИБнинг Андижон шаҳар бўлими собиқ бошлиғи Ш.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси, 3-қисми “а, г” бандлари (компьютер техникасидан фойдаланган ҳолда жуда катта ҳажмда содир этилган ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-тарож қилиш) бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Айбланувчиларга нисбатан эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш чораси қўлланган. Иш материаллари судга юборилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.