Андижон вилоятида газ портлаши натижасида Қирғизистон фуқароси ҳалок бўлган

Источник: МЧС Узбекистана

Андижон вилоятидаги “Зитерия” хусусий даволаш-диагностика марказида содир бўлган портлаш натижасида Қирғизистон фуқароси ҳалок бўлган. Бу ҳақда 12 февраль куни Қирғизистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди, деб ёзади Kloop.

Ҳалок бўлган аёл 1966 йилда туғилган. Вазирликнинг маълумотларига кўра, аёлнинг жасадини ватанига қариндошлари олиб кетган.

«Дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда. Масала Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчихона назорати остида», — дея қайд этади вазирлик.

Қайд этиб ўтамиз, “Зитерия” тиббий марказида портлаш 11 февраль куни маҳаллий вақт билан тахминан 11:30 да содир бўлган. ФВВ маълумотларига кўра, портлаш натижасида камида бир киши ҳалок бўлган, 11 киши турли оғирликда жароҳатланган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.