Андижон вилоятининг ҳокими қурувчилар ва лойиҳачиларни ногиронлар аравачасига ўтиришга мажбур қилди

Источник: t.me/sh_abdurahmonov

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Янги Андижон шаҳридаги қурилиш ишлари билан танишиш чоғида қурувчиларни ногиронлар аравачасига ўтирғизиб ишининг сифатини текширди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар қилди, деб ёзади “Газета” нашри.

“Тасаввур қилайлик, мен уй сотиб олдим, мен ногиронман. Қариндошим бор [ногирон]. У мени уйга олиб кириши керак. Қаергача борасиз? Тўғрими? Худо кўрсатмасин! Мен шунчаки бир мисол келтирдим… Биз қураётган эканмиз, ҳар томонлама қуришимиз керак. Ҳозир бу ерга ногирон одам олиб келинса, уни уйга олиб киришнинг иложи йўқ”, – деди ҳоким уй қурувчисига мурожаат қилиб.

“Келинг, буни очиқчасига муҳокама қилайлик. Бизнинг бунга ҳаққимиз йўқ. Ана, ногиронлиги бор одамлар учун уй қуриломоқда… Энди дўкончидан сўрайман, кириш жойи қаерда? Йўқ!” — деди ҳоким.

Вилоят ҳокимлигининг раҳбари уй ёнидаги тик пандуслардан бирига яқинлашиб, уни ким лойиҳалаштирганини сўради. Масъул ходим қурувчи ишни нотўғри бажарганини айтади. Ҳоким қурувчига электр ногиронлар аравачасига ўтириб, юқорига кўтарилишни таклиф қилди. “Ўртоқ, ўтиринг. Мен ҳазиллашмаяпман, ўтиринг. Ўтиринг, деяпман”, – деди буйруқ оҳангида у.

Масофадан бошқариш пульти бўлган ногиронлар аравачасида ўтирган қурувчи пандуснинг ўртасига ҳам етиб бора олмади (пандусга кириш текис қилинмаган), шундан сўнг аравача ён томонга бурилиб кетди.

“Йиқилаверинг, — деди ҳоким ҳазиллашгандек. – Энди тасаввур қилинг. Сиз “соғлом ва ногиронлар аравачасидан тура олдингиз. Ногиронлиги бор киши нима қилади?.. Нега ишни тўғри қилмайсизлар?”

Худди шу вазифани қўлда бошқариладиган ногиронлар аравачасига ўтирган бошқа ходим бажаришини таклиф қилди (ғилдираклари қўлда айлантирилиши керак. Бетон йўлак бўйлаб ҳаракатланиб, эркак бир ғилдирак билан люк қопқоғидаги кичик чуқурчага орқада юрди, аравача ён томонга бурилиб кетди. Кейин ғилдираклар подъезд олдидаги зинапояга тиралиб қолди).

Маълумотнома: пандуснинг рухсат этилган қиялиги СанҚваН № 0266-09 томонидан тартибга солинади, унга кўра ҳар бир пандус маршининг баландлиги 1:12  қияликда 0,6 м дан (8% ёки 4,76 даража) ошмаслиги керак. Кўтарилиш баландлиги 0,2 м бўлганида – 1:10 дан ошмаслиги керак (10% ёки 5,71 даража). Кўндаланг қиялик 1:50 дан ошмаслиги керак. Видеодаги пандус яққол катта кияликка эга.

“Тасаввур қилинг, бу ерда ногиронлиги бор киши квартира сотиб олди. У нима қилиши керак?.. Унинг ўрнида фарзандингиз, отангиз, онангиз ёки қариндошингиз бўлиши мумкин… Сиз эса қурасиз ва кетасиз, – деди Шуҳрат Абдураҳмонов.

Ҳоким жамиятнинг барча аъзолари тенглиги ҳақида Ўзбекистон Президентининг сўзларидан иқтибос келтирди. “Ногиронлиги бор кишилар ҳам одам. Инсоннинг қадр-қиммати ҳақида гапирганда, улар ҳам ҳисобга олиниши керак. “Янги Андижон” шаҳрида буни ҳисобга олмасак, қилган ишларимиз бир тийинга қиммат бўлади… Сиз жуда кам юрдингиз, ҳатто уйга ҳам кира олмадингиз”, – деди ҳоким.

Яна бир киши нотекис пиёдалар йўлакларида ҳаракат қилишда қийналди ва орқага ағдарилиб қолишдан қўрқиб, ногиронлар аравачасидан тушгунга қадар пандуснинг ярмигача етиб борди. “Кучингиз билан беш дақиқа ҳам чидаб тура олмадингиз. Баъзи одамлар бутун умрини шундай ўтказади. Уларнинг араваси шундоқ ҳам эски, нимасидир   бузилади, тузатилади, бу ердан ўтиб, тошга, бизнинг сифатсиз ишимизга қоқилиб кетиши мумкин”, – дейди вилоят ҳокимлигининг раҳбари.

Ҳоким кўрган камчиликлар тузатиладими ёки йўқми ва бу қандай қилинади – аниқлик киритилмаган.

Ўзбекистон Қурилиш вазирлиги “Янги Андижон” дирекцияси раҳбари A.Омоновга берилган хайфсан ҳақида маълум қилди. “Дарҳақиқат, массив қурилишида пудратчи лойиҳадан четга чиққани аниқланди. Бу борада вилоят қурилишни назорат қилиш инспекцияси ва бошқа мутасаддилар назоратни кучайтиришга киришди”, — дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.