Қашқадарёлик фуқаро “Кунжутлитепа” археологик ёдгорлигини вайрон қилгани учун ҳибсга олинди

Источник: Яндекс Карты

Қашқадарё вилоятида яшовчи XVIII асрда қурилган «Кунжулитепа» археологик ёдгорлигини вайрон қилгани учун ҳибсга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар берди, деб ёзади “Фергана” нашри.

Ёдгорлик Яккабоғ тумани, Дархон маҳалласи ҳудудида жойлашган бўлиб, аҳоли пункти қолдиқларидан иборат бўлган. 2019 йили у маданий мерос объектлари рўйхатига киритилган. Маҳаллада яшовчи Р.О. у ердаги тупроқни сотиш орқали ёдгорликни аста-секин вайрон қилган. Бош прокуратура маълумотларига кўра, у масъул идоралардан бир неча бор огоҳлантиришлар олган, бироқ бунинг таъсири бўлмаган. Натижада Р.О. етказган зарар 47,5 миллиард сўмни (4,3 миллион доллар) ташкил этган.

Мазкур ҳолат юзасидан 15 август куни Яккабоғ тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 132-моддаси 3-қисми («(Моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш») билан иш қўзғатилган. Ушбу модда беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони назарда тутади. Етказилган моддий зарарни уч баробар кўп миқдорда қоплаш орқали ушбу жазодан қутулиб қолиш мумкин.

Р.О. суд қарори билан ушланиб, қамоққа олинган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.