Бахтиёр Саидов мамлакат ташқи ишлар вазири лавозимига тасдиқланди

Фото: пресс-служба МИД Узбекистана

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Бахтиёр Саидовнинг номзодини ташқи ишлар вазири лавозимига маъқуллади. Шу куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Бахтиёр Одилович Саидов Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири лавозимига тасдиқланди, дея хабар беради давлат раҳбарининг матбуот котиби.

Бахтиёр Саидов 2022 йилнинг декабридан буён ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчи бўлиб келаётган эди.

Саидов Халқ таълими вазири, Ўзбекистоннинг турли давлатлар, жумладан, Хитой, Мўғулистон ва Филиппиндаги элчиси лавозимларида ҳам ишлаш тажрибасига эга. Шунингдек у Вазирлар Маҳкамаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида ҳам ишлаган.

Бахтиёр Саидов Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг битирувчиси бўлиб, бакалавриат ва магистратура бўйича олий маълумотга эга.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.