Байроқбозлик: байроқ устунлари қайси ҳудудларда ва қандай қурилганди

Источник: Kurbanoff.net/Telegram

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида 64 метрлик байроқ устуни ўрнатилмоқда. Биз унга қанча пул сарфланганини аниқлай олмадик, лекин “байроқ устуни” теги билан бошқа давлат харидларини топдик ва маблағлар ободонлаштириш ўрнига ижтимоий соҳага  йўналтирилган бир эзгу иш тарихини эсладик.

Бухоро

Давлат харидлари порталининг маълумотларига кўра, Бухоро шаҳрида 60 метрлик байроқ устунини ўрнатиш учун 1 миллиард 400 миллион сўм маблағ сарфланган. Бироқ порталда тендер комиссиясининг баённомаси ва шартнома мавжуд эмас. Тендер ҳужжатларида қурилишнинг бошланиши ва тугаши мос равишда 2018 ва 2019 йилларда бўлиши кераклиги қайд этилган.

Наманган

2018 йилда Наманган шаҳридаги 7-Мингчинор тураржой массивида («Жасорат» клуби яқинида) байроқ устуни пайдо бўлиши керак эди. Унинг қиймати, давлат харидлари порталига кўра, 74 миллион сўмни ташкил этади. Давлат харидларида бош пудратчи ҳақида маълумот йўқ, тендер комиссиясининг қарори ҳам йўқ.

Тошкент вилояти

2020 йилда Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани ободонлаштириш бўлими томонидан байроқ устуни жойлашган ҳудудни (Мустақиллик кўчаси) ободонлаштириш бўйича танлов ўтказилди. Танловда учта компания – BUILD KACHESTVO  МЧЖ, KACHESTVENNOYE PROIZVODSTVO МЧЖ ва MEGA OSIYO МЧЖ иштирок этди. Охирги корхона 392 миллион сўм тақдим этиб, танловда ғолиб чиқди.

Қашқадарё вилояти

Қарши шаҳрида 2021 йилда мустақиллик байрамига қадар 1,3 миллиард сўмга баландлиги 62,5 метр бўлган байроқ устунини ўрнатишмоқчи эди. Бу хабар қашқадарёликлар орасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Шундан сўнг вилоят ҳокими фуқаролар ўта аянчли шароитда яшашга мажбур бўлган оилавий ётоқхонани таъмирлаш оқилона бўлади, деган қарорга келганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.