Рўйхатга олинган барча партияларнинг президентликка номзодлари маълум бўлди

Источник: president.uz

7 август куни Тошкентда бўлиб ўтган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал -демократик партиясининг (ЎзЛиДеП) навбатдаги пленумида партия сиёсий кенгаши аъзоси Шавкат Миромонович Мирзиёевни президентликка номзод қилиб кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Пленумда Бош вазир Абдулла Арипов иштирок этди.

Бугуннинг ўзидаёқ Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашининг навбатдаги IV Пленуми бўлиб ўтди. Пленумда партия Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Мақсуда Ворисова партия қурултойида кўриб чиқиш учун президентликка номзод сифатида кўрсатилди.

Қайд этилганидек, Халқ демократик партияси ижтимоий тенглик, ижтимоий барқарорлик ва халқ фаровонлиги тамойилларига қатъий риоя қилган ҳолда, янги иш ўринлари яратиш, ижтимоий соҳани янада ривожлантириш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган манфаатларини ҳимоя қилиш, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш тарафдори сифатида қатнашади.

Шундай қилиб, рўйхатдан ўтган барча партиялардан номзодлар маълум бўлди – бундан олдин Экопартия Нарзулло Обломуродовни ўз номзоди сифатида кўрсатган эди. «Миллий тикланиш» партияси президентликка Алишер Қодировни, «Адолат» партияси Баҳром Абдухалимовни илгари сурди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.