Бепул овқатланиш тизими амал қилаётган Қорақалпоғистондаги мактаблардан бирида сифатсиз маҳсулотлар берилгани маълум бўлди

Источник: t.me/beruniyyangiliklarkanali

Интернет тармоғида Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманидаги 63-мактаб ўқувчиларига бепул берилаётган айниган таомларнинг суратлари тарқалди. Бу ҳақда UzNews нашри ёзади.

Таълим муассасасини озиқ-овқат билан таъминловчи озиқ-овқат компанияси менежерининг айтишича, улар узоқ вақт совуқ ва ҳарорат ўзгаришлари таъсирида бўлгани учун бузилган бўлиши мумкин. Шунингдек, у маҳсулотлар 24 соат ичида алмаштирилишини ишонтириб айтди.

Бироқ орадан икки кун ўтиб ижтимоий тармоқларда сифатсиз маҳсулотлар ҳақидаги шикоятлар яна пайдо бўлди.

1-4-синф ўқувчиларини бепул овқатлантириш тартиби жорий йилда Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистонга ташрифидан сўнг кучга кирганди.

20 декабрь куни давлат раҳбари парламентга мурожаати чоғида 2023 йилдан бошлаб мамлакатдаги барча мактабларда бепул овқатланиш жорий этилишини маълум қилганди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.