Bild: “Бавария” футбол клубининг офисида Алишер Усмонов иши бўйича тинтувлар ўтказилди
Мюнхенда жиноят полициясининг федерал ва ҳудудий департаментлари терговчилари «Бавария» футбол клуби қароргоҳи ва “Альянц-арена” жамоасининг уй стадионида тинтувлар ўтказди. Бу ҳақда Bild газетасига таянган ҳолда «Дождь» канали хабар беради.
Қидирувларга россиялик тадбиркор Алишер Усмоновга нисбатан пул “ювиш” ва солиқ тўлашдан бўйин товлаш ҳақидаги иш сабабчи бўлган, дея таъкидлайди Bild. «Гап кўп рақамли миллионлаб долларлар миқдори ҳақида кетмоқда», – деб ёзади газета.
Bild нашри Усмоновнинг «Бавария»га нима алоқаси бор деган саволга, россиялик тадбиркор клубнинг собиқ президенти Ули Хенесс билан таниш, деган жавобни берган. Усмонов 2022 йилнинг мартигача Хёнесс ҳам тез-тез борадиган курорт шаҳарчаси Тегернзеда бўлган, – деб ёзади газета.
Франкфурт Майн прокуратураси идора «Бавария» устидан тергов олиб бормаётганини айтди. Бу маълумотни клубнинг ўзи ҳам тасдиқлади. Бироқ, Bild нашрининг таъкидлашича, «Бавария» вакиллари бу ишда гумондор сифатида эмас, фақат гувоҳ сифатида иштирок этади.
Усмоновнинг вакили ТАСС агентлигига берган изоҳида тадбиркорга нисбатан тергов ўтказиш учун асослар мавжудлигини рад этди.
“Аввал айтиб ўтганимиздек, бундай шубҳалар асоссиз ҳисобланади, пул “ювиш”, уларнинг «шубҳали» келиб чиқиши ёки солиқ тўлашдан бўйин товлаш ҳақидаги ҳар қандай тахминлар эса ёлғон ва жаноб Усмоновнинг обрўсига путур етказади”, – деган унинг вакили.
Шарҳлар