БМТда Шинжон бўйича дебатлар: 19 мамлакат, шу жумладан Ўзбекистон ҳам қарши овоз берди

Источник: ООН

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши Хитойнинг Шинжон ҳудудидаги ҳуқуқбузарликлар бўйича дебатлар ўтказишига қарши овоз берди, деб ёзади The Village нашри.

Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчилари ўтган ой Хитойга қарши биринчи қарор лойиҳасини БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий органларига тақдим этиб, ҳеч бўлмаганда Шинжон бўйича очиқ муҳокама ўтказишга ҳаракат қилишганди.

Аввалроқ БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича собиқ раҳбари Мишель Бачелет Шинжон бўйича ўз ҳисоботини эълон қилганди. Ҳужжатда айтилишича, Хитой ҳукумати терроризм ва экстремизмга қарши курашиг чора-тадбирлари доирасида Шинжонда инсон ҳуқуқларини “жиддий бузган”. Бунга жавобан Хитой расмийлари Шинжондаги барча этник гуруҳларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоялангани ҳақида хабар берганди.

  • Кенгашдаги 47 давлатдан 19 таси дебатларга қарши овоз берди. Булар Боливия, Намибия, Индонезия, Мавритания, Эритрея, Қозоғистон, Ўзбекистон, Покистон, Сенегал, Судан, Непал, Қатар, Габон, Камерун, Хитой, Куба, БАА, Кот-д’Ивуар ва Венесуэла.
  • 11 мамлакат бетараф қолди: Арманистон, Бразилия, Ҳиндистон, Гамбия, Ливия, Малайзия, Украина, Аргентина, Мексика, Малави ва Бенин.
  • 17 мамлакат ёқлаб овоз берди. Шундай қилиб ғарб мамлакатларининг таклифи рад этилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.