Бош прокуратура Қўқондаги ИИБда ушлаб турилганидан кейин вафот этган ўсмирнинг ўлимига икки нафар вояга етмаган шахс алоқадор эканини билдирди

Источник: Азия-Плюс

Қўқон шаҳар ички ишлар бўлимида ўлимга олиб келган жароҳатларни олган ўсмирнинг ўлимига ИИБда бўлган икки нафар вояга етмаган шахс алоқадор бўлган. Бу ҳақда “Фергана” нашри Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизматига таянган ҳолда ёзади.

“Тергов давомида икки нафар вояга етмаган шахс Р.Абдусатторовниi уриб, тан жароҳати етказгани оқибатида ўсмир вафот этгани аниқланди. Бу гувоҳлик кўрсатмалари ва бошқа далиллар билан тасдиқланди. Иккала вояга етмаган шахс ҳам қамоққа олинди”, — дейилади хабарда.

Воқеа 17 октябрь куни содир бўлган. Бир кун аввал қўшни тумандаги савдо мажмуаларидан бирида Учкўприк туманида яшовчи 15 ёшли йигит ўғирлик қилишга уринишда гумонланиб қўлга олинган. У қўлга олиниб, маҳаллий ИИБ бошлиғининг буйруғи билан Қўқон шаҳрига олиб кетилган ва ИИБнинг Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази ҳузуридаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимига жойлаштирилган.

Эртаси куни ўсмирнинг соғлиғи ёмонлашган, у ҳушини йўқотган. Чақирув бўйича етиб келган тез тиббий ёрдам ходимлари уни касалхонага ётқизишга қарор қилишган, бироқ йигит касалхонага олиб кетилаётган пайтда йўлда вафот этган. Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, ўлимга бош суягининг ёпиқ шикастланиши, қон қуйилиши ва бош мия чайқалиши сабаб бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан 18 октябрь куни Қўқон прокуратураси томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (“Жабрланувчининг ўлимига сабабчи бўлган танага оғир шикаст етказиш”) билан жиноят иши қўзғатилган. Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими ходимларига нисбатан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.