Bo'limsiz

Бу йил Қорақалпоғистондаги ҳар бир маҳалла 500 млн сўмдан маблағ олади

Фото с сайта yep.uz

Президент “Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузурида Маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”ги  қарорни имзолади. Ҳужжатга мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузурида Маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади. Жўқорғи Кенгес Раиси Жамғарма раиси этиб белгиланмоқда. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги шу йил ичида ҳудуднинг 452 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг ҳар бирига 500 млн сўмдан маблағ йўналтиради (жами – 226 млрд сўм).

Шунингдек, маҳаллада жиноятчиликнинг олдини олиш ҳамда ободонлаштириш ишларини таъминлашга ўз ҳиссасини қўшган ташаббускор фуқаролар, маҳаллалардаги кўчабоши ва уйбошиларни рағбатлантириш мақсадида Жамғармага жами 228 млрд сўм миқдорида маблағ ажратилади.

Жамғармадан маблағ ажратиш тартиби қуйидагича белгиланмоқда:

  • лойиҳалар маҳалла раислари томонидан ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда маҳаллада яшовчи аҳолининг ҳудуддаги муаммоларни бартараф этиш бўйича таклиф ва тавсиялари умумлаштирилган ҳолда шакллантирилади;
  • Жамғарманинг Кузатув кенгаши 5 кун ичида лойиҳаларни кўриб чиқиб, Жамғармадан маблағлар ажратиш бўйича қарор қабул қилади;
  • маҳалла раислари томонидан шакллантирилган ва бошқариладиган лойиҳаларни молиялаштириш учун ҳар бир МФЙ учун алоҳида ҳисобварақлар очилади;
  • лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ барча жараёнлари, жумладан товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотиб олиш бўйича танлов (тендер) савдоларини ўтказиш, амалга оширилган ишлар учун тўловларни амалга ошириш, бажарилган ишларни қабул қилиш МФЙ раислари томонидан амалга оширилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.