Бувайда туманида фермер хўжалиги раҳбари қўлга олинди, у ўз тасарруфидаги ерларни сотаётган бўлган

Фото: Department_uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бувайда туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Sh.S.” фермер хўжалиги раҳбари Ф.М. “Ғ.” ММТП ҳудудидан боғдорчилик йўналишида фойдаланиш учун ажратилган суғориладиган ер майдонининг 0,75 гектарини фуқаро Г.Б.га 80 000 АҚШ долларига сотган  вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда департамент ахборот хизмати хабар беряпти.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-6-моддаси (суғориладиган ер участкасига ёки унинг бир қисмига бўлган ҳуқуқни сотиш ёхуд қонунга хилоф равишда бошқача тарзда ўзга шахсга бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.