Бухоро вилояти ИИБга янги раҳбар тайинланди

Фото: ИИВ

Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов иштирокида Бухоро вилоятида жамоат хавфсизлигини ҳамда криминоген вазиятни барқарорлигини таъминлаш масалаларига оид тезкор йиғилиш ўтказилди, деб ёзмоқда ИИВ матбуот хизмати.

Унда Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов, Ички ишлар вазирлиги соҳавий хизмат раҳбарлари, вилоят сектор мутасаддилари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг масъул ходимлари иштирок этган.

“Президентнинг маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлаш, ҳудудларда жамоат хавфсизлиги ва фуқаролар осойишталигини таъминлаш, жиноятчиликни олдини олишда “маҳаллабай” ва “фуқаробай” иш ташкил этиш борасидаги топшириқлари, ички ишлар органлари фаолиятининг ҳисобот давридаги кўрсатгичи ҳамда келгусида тизим фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган вазифаларнинг ижроси атрофлича муҳокама қилинган”, – дейилади хабарда.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилган. Ички ишлар вазирининг буйруғи билан Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига подполковник Турсунов Икромжон Нормуродович тайинланган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.