Бухорода Lacetti йўловчиси автомобиль ойнасидан чиққан ҳолда рақсга тушди

Фото: uznews

6 май куни Бухоро вилоятида маст йўловчи автомобил ойнасидан ташқарига тана қисмини чиқариб олган ҳолда ҳаракатланган, деб хабар беради вилоят ИИБ матбуот хизмати.

“Унинг машина ойнасидан суянганини кўриб, дарҳол машинани тўхтата олмадим. Кейинроқ йўл четида тўхтаб, йўловчини ўриндиғига ўтқазиб қўйдим ва хавфсизлик камарини боғладим”, — дейди машина ҳайдовчиси.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ҳайдовчи ва унинг йўловчисига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.