Ўзбекистон демократия даражаси паст мамлакатлар гуруҳига киритилди

Фото: курсив

Ўзбекистон Freedom House халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг 2024 йил учун демократия индексида жами 7 баллдан 1,18 баллни қўлга киритди.

Мамлакат кўрсаткичи 2023 йилга нисбатан пасайган (ўшанда 1,21 балл олган эди).

Марказий Осиё минтақасидаги бошқа мамлакатлар кўрсаткичлари қуйидагича бўлди:

  • Қирғизистон — 1,64 балл;
  • Қозоғистон — 1,29 балл;
  • Тожикистон — 1,04 балл;
  • Туркманистон — 1 балл.

Таъкидлаш жоиз, Марказий Осиё давлатларининг барчаси “бирлашган авторитар режимлар”га киритилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.