Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганлик учун 1832 та маъмурий иш қўзғатилган

Фото: замин.ўз

Жорий йилнинг 1-чорагида истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар бўйича 1832 та маъмурий иш расмийлаштирилди, деб хабар бермоқда “Ўзэнергоинспекция” ахборот хизмати раҳбари Наврўз Норбобоев.

Назорат тадбирларида 2 629 та истеъмолчи томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.

111,4 млн метр куб табиий газ (167 млрд 100 млн сўм) ва 111,2 млн киловатт-соат электр энергиясидан (166 млрд 700 млн сўм) ноқонуний фойдаланилиши натижасида давлат манфаатларига жами 333 млрд 800 млн сўм зарар етказилган.

Электр тармоқларининг муҳофаза зоналарига ноқонуний равишда қурилган 9 544 та объект хатловдан ўтказилиб, 8 266 та объект бўйича далолатномалар расмийлаштирилган ва 1 530 та объектнинг ҳужжатлари суд органларига тақдим этилган. 402 та объектга нисбатан тегишли чоралар кўрилган.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.