Bo'limsiz

Фарғона вилоятида саноат ҳудудларидаги объектларда индивидуал тураржой қурилиши ҳолатлари аниқланди

Фото: пресс-служба президента Узбекистана

27 июль куни Қўқонда президент раҳнамолигида йиғилиш ўтказилиб, унда Фарғона вилоятидаги саноат зоналаридаги катта майдонлар бўш қолаётгани, вилоятнинг 19 та туман ва шаҳарлари ҳокимлари фойдаланилмаётган ерларни тадбиркорларга таклиф этган ҳолда мавжуд имкониятлардан фойдаланмаётгани танқид қилинди.

– Шунча бўш жойлар туриб, ҳокимлар саноат зоналари учун қишлоқ ерлари тоифасини ўзгартириш бўйича мурожаат қилишдан чарчамаяпти. Энг ачинарлиси, вилоятда ишлаб чиқариш бўлган давлат объектларини хусусийлаштириб, улар ўрнида якка тартибдаги уй-жойлар қуриб юбориш ҳолатлари бор, – дейди давлат раҳбари.

Бош прокуратура, Кадастр агентлигига бундай ҳолатларни текшириб, қонун устуворлигини таъминлаш топширилди. Бундан буён, саноат мақсадлари учун мўлжалланган ерлар тоифасини ўзгартириш бўйича қарорлар фақат Ҳукумат комиссияси розилиги билан амалга оширилиши белгиланди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.