Тошкентнинг иккита туманида газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади

Газ Ташкент отключение
Фото: Открытые источники

Таъмирлаш ишлари туфайли Мирзо Улуғбек ва Шайхонтоҳур туманларининг айрим ҳудудларига 8 май куни соат 10:00 дан 18:00 гача табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз пойтахт” газ таъминоти филиали хабар бермоқда.

Мирзо Улуғбек тумани
: “Сайрам” МФЙ
Аҳоли истеъмолчилари сони: 730 та ерли хонадон, 23 та кўп қаватли уйлардаги 1656 та хонадон.
Улгуржи истеъмолчилар сони: 21 та

Яшнобод тумани: “Катта Ховуз”, “Янги шаҳар”, “Оқлон”, “Обиназар”, “Самарқанд дарвоза” МФЙлари
Аҳоли истеъмолчилари сони: 970 та ерли хонадон, 8 та кўп қаватли уй
Улгуржи истеъмолчилар сони: 8 та

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.