Хитой ва Ўзбекистан 15 млрд долларлик келишувни имзолади

Источник: пресс-служба президента Узбекистана

Ўзбекистон ва Хитой президентларининг музокаралари якунлари бўйича икки томонлама ҳужжатлар тўплами қабул қилинди. Шу тариқа савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорлик соҳасида 15 миллиард долларлик шартномалар имзоланди, дея хабар беради Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати.

Олий даражадаги ташриф доирасида 15 та ҳужжат имзоланди. Шу жумладан::

– “Яшил” тараққиёт соҳасидаги инвестициявий ҳамкорлик тўғрисида меморандум;

– Рақамли иқтисодиёт соҳасидаги инвестициявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш тўғрисида меморандум;

– Фойдали қазилмаларни ўзлаштириш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум;

– Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;

– Қурилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;

– 2022-2025 йилларда маданий алмашинув дастури;

– Миллий ахборот агентликлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

– Самарқанд вилояти ва Шаньдун провинцияси ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш тўғрисида битим;

– Тошкент вилояти ва Чунцин мегаполиси ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш тўғрисида битим;

– Бухоро вилояти ва Юньнань провинцияси ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш тўғрисида битим;

– Бухоро ва Куньмин шаҳарлари ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш тўғрисида битим.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.