Bo'limsiz

Ички ишлар органларининг ходимлари наркологик касалликларга эга шахсларни мажбурий даволанишга юбориши мумкин

Источник: xs.uz

Ўзбекистон президенти 9 август куни «Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида»ги қонунга ўзгартишларни имзолади. Ҳужжат кучга кирди.

Ҳужжатда наркологик касалликлардан азият чекувчи шахсларни мажбурий даволашга юбориш тўғрисидаги материалларни нафақат наркология муассасалари, оила аъзоларининг илтимосларига асосан, балки ички ишлар органларининг ташаббусига кўра ҳам расмийлаштириш зарурати юзага келгани таъкидланади.

Мазкур тартиб наркологик касалликларга чалинган шахслар томонидан фуқаролар хавфсизлиги ва соғлиғига таҳдид қилиниши, жамоат тартиби бузилиши, ҳуқуқбузарликлар содир этилиши ҳолларининг олдини олиш мақсадида жорий этилмоқда.

Шу билан бирга, клиник текширувлар наркология диспансерлари билан бир қаторда тегишли мутахассислар мавжуд бўлган бошқа тиббиёт муассасаларида ҳам ўтказилиши мумкинлиги белгиланмоқда.

«Ушбу Қонун наркологик касалликларга чалинган шахсларни мажбурий даволанишга юбориш ташаббуси билан чиқадан шахслар доирасини кенгайтиришга, ҳуқуқбузарликлар содир этилишинининг олдини олишга ҳамда наркологик ёрдам кўрсатиш сифати ва самарадорлигини янада оширишга хизмати қилади», — дейилади ҳужжатда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.