Ички ишлар вазирлиги ЙПХ ходимларини наркотестерлар билан жиҳозлашни таклиф қилмоқда

Источник: ГУБДД Ташкента

Ўзбекистонда йўл-патрул хизмати ходимларига наркотестерлардан фойдаланишга рухсат берилади. Бу бўйича тегишли ҳужжат лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Бу ҳақда UzNews нашри ёзади.

Текширув ЙПХ ходими томонидан махсус мослама (алкотестер, наркотестер) ёрдамида белгиланган тартибда транспорт воситаси ҳайдовчисининг оғиз бўшлиғидан чиқарилган ҳаводаги этанол буғлар концентрацияси миқдорини ёки биологик суюқлик (сўлак)да гиёҳвандлик ёхуд психотроп моддалар борлигини аниқлаш орқали ўтказилади.

Ҳайдовчи алкотестерда ўтказилган текширув натижаларига эътироз мавжуд бўлган ҳолларда ёхуд транспорт воситаси ҳайдовчисининг оғиз бўшлиғидан олинган биологик суюқлик (сўлак) наркотестер ёрдамида текшириб кўрилиб, унинг гиёҳванд модда истеъмол қилганлиги аниқланган ҳолларда ЙПХ ходими транспорт воситасини бошқараётган шахснинг алкоголли ичимликлар, гиёҳванд модда таъсирида ёки ўзгача тарзда маст ҳолатда эканлигини аниқлаш мақсадида тиббий текширувдан ўтказиш) даволаш-профилактика муассасаларига олиб боради.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.