Ҳиндистонда ўтказиладиган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг бойкотига Швейцария ва Нидерландия ҳам қўшилди
Якшанба куни Швейцария ва Голландия ҳам кейинги ойда Нью-Деҳлида ўтказиладиган аёллар ҳаваскорлик бокси бўйича жаҳон чемпионатига бойкот эълон қилган Қўшма Штатлар ва бошқа бешта жамоага қўшилди, чунки унда Россия ва Беларусь спортчилари иштирок этади. Бу ҳақда Reuters ёзади.
Россиялик Умар Кремлёв Халқаро Бокс Ассоциацияси (IBA)нинг президенти саналади, Россия давлат энергетика гиганти “Газпром” эса МБА нинг энг йирик ҳомийси ҳисобланади.
Голландия федерациясининг маълум қилишича, унинг бошқарув кенгаши бир овоздан Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) томонидан киритилган санкцияларни бузувчи IBA томонидан ўтказиладиган мусобақалардан узоқлашишга қарор қилган.
“Голландия боксчилари июнь ойида бўлиб ўтадиган 2023 йилги Европа ўйинларида Париж-2024 Олимпиадаси квоталарини қўлга киритишга эътиборни жамлаган”, – дейилади хабарда.
«Нидерландия бокс федерацияси келгуси ойларда муқобил мусобақаларда барча керакли тайёргарлик ва мусобақалар тажрибасини олишлари ҳақида қайғуришмоқда»
Ўтган ҳафтада 15-26 март кунлари бўлиб ўтадиган аёллар турнирида 77 мамлакат спортчилари иштирок этишини тасдиқлагани хабар қилинганди. Ҳиндистон бокс федерацияси турнирда “аъзо мамлакатлардан энг кўп вакиллар иштирок этишига” ишончи комиллигини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қатор давлатлар Ҳиндистон ва Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган бокс бўйича жаҳон чемпионатига бойкот эълон қилган эди.
Шарҳлар