Ҳисоблагичнинг хотира маълумотларини ўчириб юборган шаҳобча аниқланди

Фото: Бош прокуратутра

“TRAST M.” МЧЖга қарашли Бўка туманида жойлашган АГТКШда электрон газни ҳисобга олиш ускуналарига ташқи таъсир кўрсатиш орқали, ҳисоблагичларнинг электрон хотира маълумотлари йўқотишга эришган.

“Шаҳобча табиий газни автомобилларга сиқилган газ сифатида сотиши оқибатида 28.02.2024 йилдан 28.03.2024 йилга қадар 30 кун давомида 1 млрд. 809,3 млн. сўмлик 1.275.120 метр куб табиий газдан ноқонуний фойдаланган”, – дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан “TRAST M.” МЧЖ раҳбарига нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.