Эл азиз, инсон азиз бўлган юртга байрамлар ярашади: Мустақиллик шодиёнаси ҳудудларда қандай нишонланди

Фото: Президент матбуот хизмати

Мустақиллик, эзгу орзу умидлар, юксаклик ва озодлик сари ташланган дадил қадамга бугун 31 йил тўлди. Мамлакатимиз ҳудудларида байрам арафасида ўтказилган тадбирлардан фотолавҳаларни тақдим этамиз. 

Тошкент шаҳри: “Янги Ўзбекистон” боғида мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги катта тантана қилинди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди ва юртдошларимизни қутлуғ сана билан табриклади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қорақалпоғистонда ҳам шодиёна юқори кайфиятда бўлиб ўтди.

Фото: joqargikenes

Фото: joqargikenes

Фото: joqargikenes

Фото: joqargikenes

Андижон шаҳридаги Алишер Навоий номли истироҳат боғининг ёзги амфитеатри юртдошларимиз қувончларига тўлди.

Фото: Бахтиёр Мўминов

Фото: Бахтиёр Мўминов

Фото: Бахтиёр Мўминов

Фото: Бахтиёр Мўминов

Фото: Бахтиёр Мўминов

Ислом Каримов номидаги Фарғона вилоят театр ва концерт саройи очиқ майдонида мамлакатимиз бўйлаб “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида ўтказилаётган Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган вилоят байрам тадбири бўлиб ўтди. Жараёнда иштирок этган Олимжон Розиқов ва Сардорбек Орифовлар фотолавхалари.

 

Урганч шаҳридаги “Авесто” боғ мажмуасида мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган байрам тантаналари бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ҳокими Фарход Эрманов воҳа аҳлини қутлуғ байрам билан  табриклаб, ижтимоий –иқтисодий соҳалардаги ислоҳотлар самараси, қўлга киритилаётган ютуқлар ҳақида тўхталди. Байрам арафасида мамлакатимиз Президентининг Хоразмга ташрифи, Жалолиддин Мангуберди ҳайкалининг очилиши ҳамда Ал-Хоразмий шаҳарчаси қурилишига тамал тоши қўйилиши барча юртдошларимизга кўтаринки кайфият, ғайрат ва шижоат бағишлаганини таъкидлади.

Фото: xorazm_uz_rasmiy

Фото: xorazm_uz_rasmiy

Фото: xorazm_uz_rasmiy

Фото: xorazm_uz_rasmiy

Фото: xorazm_uz_rasmiy

Самарқандда 31 йилликка 31 та янги маҳалла биноси қурилди. Ватанимиз мустақиллигимизнинг 31 йиллик байрами арафасида Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида ўттиздан ортиқ янги маҳалла бинолари фойдаланишга топширилмоқда. Жумладан, куни кеча Самарқанд шаҳри, Пахтачи, Пайариқ ва Нуробод туманларида 15 та  маҳалла фуқаролар йиғини ўз янги биноларига эга бўлди. Намунавий лойиҳалар асосида Самарқанд шаҳридаги “Дукчиён” ва “Анҳор”, Пахтачи туманидаги “Урғуч”, “Нурафшон”, “Бодой”, “Кештали”, “Мирзо Улуғбек”, “Наҳрипай” ва “Бўстон”, Пайариқ туманидаги “Фитрат”, “Туркибола” ва “Бунёдкор” ҳамда Нуробод туманидаги “Булоқбоши”, “Қўрғонча”  ва “Юксалиш”  маҳалла фуқаролар йиғинлари учун бунёд этилган бинолар зарур мебель, компьютер жиҳозлари ва бошқа воситалар билан таъминланди.

Юртимизнинг барча ҳудудларида 31 йиллик шодиёналар кўтаринки руҳда ташкил этилди.

Саҳифани Бобур Каримов тайёрлади

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.