Энергетика вазирлиги: 227 та бригада жазирама иссиқ сабабли юзага келган носозликларни бартараф этмоқда

Источник: Минэнерго

Электр тармоқларидаги фавқулодда ҳолатларни олдини олиш ва уларни бартараф этиш мақсадида ҳудудлар бўйлаб туну-кун ишлайдиган 227 та аварияга қарши махсус бригадалар ташкил этилган бўлиб, юзага келган носозликлар зудлик билан бартараф этиб борилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги хабар беради.

«Маълумки, шу кунларда республикамизнинг барча ҳудудларида ҳаво ҳароратининг аномал исиб кетиши натижасида айрим жойлардаги трансформатор пунктлари ҳамда кабель тармоқларида истеъмол юкламаси ортиши кузатилиб носозликлар келиб чиқмоқда», – дейилади хабарда.

Вазирлик аномал иссиқ натижасида юзага келаётган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўради.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.