«Эзгулик»: блогер Руслан Хаирнуров «уй қамоғига» ўтказилди

Руслан Хаирнуров. Источник: «Эзгулик»

Тасдиқланмаган хабарни «репост» қилгани учун ҳибсга олинган жамоатчилик фаоли Руслан Хаирнуров озодликка чиқарилди. Апелляция суди — биринчи инстанция суди гумондорга нисбатан «қамоққа олиш» эҳтиёт чорасини қўллаб хатоликка йўл қўйганини тан олиб, уни «уй қамоғи»га алмаштирди, деб ёзади «Газета» нашри.

Шунингдек жамоатчилик фаолига алоқа воситалари ҳамда интернетдан фойдаланмаслик бўйича мажбуриятлар ҳам юклатилган.

«Газета» нашрига «Самаркандский вестник» нашри бош муҳаррири ўринбосари Анастасия Павленко маълум қилишича, гап «Ўзбекистон овози/Голос Узбекистана» каналида жойлаган постни «Новости Самарканда» номли гуруҳга «репост» қилиш ҳақида кетмоқда. Хабарда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Давронбек Жуманиязов Самарқанд вилоятида бош шифокорлик лавозимига ишга тайинлаш учун номаълум шахсдан 80 минг доллар олгани, ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилгани ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлиги айтилган.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти фуқаро Руслан Хаирнуровнинг тергов жараёни давомида қамоқдан чиқарилиб, «уй қамоғи»га ўтқазилганини олқишлади.

«Ушбу натижани фуқаролик жамияти вакилларининг фаоллиги ва ҳукумат органларининг ушбу чақариқларга эътибор қаратганлиги махсули сифатида баҳолаш зарур деб ҳисоблаймиз», — дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.