Қаршида “Майнинг ферма” ташкил этган шахс қўлга олинди

Фото: Департамент при Генпрокуратуре

Қарши шаҳри “Ойдин” МФЙдаги хонадонда яшовчи А.Э. ўз уйида 11 дона тўпламдаги майнинг крипто-активлари қурилмаларини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаганлиги аниқланди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура департаменти матбуот хизмати.

Хабарга кўра, “фуқаро жами 238,9 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганган”.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.