Жиззахда 1-синф ўқувчиларига стул кўтартирилди

Фото: видеодан нусха

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятидаги мактабда таҳсил олаётган 1-синф ўқувчилари стул кўтариб тургани акс этган видео юзасидан Болалар омбудсмани муносабат билдирди.

Аниқланишича, 22 апрель куни Зарбдор туманидаги 5-сонли умумтаълим мактабда 1-“А” синфга ўтилаётган инглиз тили дарсида ўқитувчи Р.Т. (1999-йилда туғилган) ўқувчилардан уйга берилган вазифаларни сўраган. 6 нафар ўғил ва 7 нафар қиз болаларини дарсга тайёргарлик кўрмасдан келганликлари туфайли гўёки тарбиявий чора деб синф хонасидаги ўзлари ўтирган стулларни кўтаришга мажбур қилган.

“Ўқитувчи ушбу ҳолатни ўзининг телефон аппаратида видео тасвирга олиб, телеграм ижтимоий тармоғи орқали шу мактабнинг ота-оналар гуруҳига юборган”, – дейилади хабарда.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Зарбдор тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.