“Камолон ош” маркази раҳбари Саъдулла Саидов вафот этди

Фото: Кун

Саъдулла Саидов шу кунларда чет эл сафарида бўлган. У хорижда ҳаётдан кўз юмгани айтиляпти. Жасад яқин вақт ичида Тошкентга олиб келинади.

Тошкент шаҳрида жойлашган “Камолон ош” маркази асосчиси ва раҳбари Саъдулла Саидов ҳаётдан кўз юмди.

“Маълумотларга кўра, Саъдулла Саидов шу кунларда чет эл сафарида бўлган. У Таиландда ҳаётдан кўз юмгани айтиляпти. Жасад яқин вақт ичида Тошкентга олиб келинади.

Саъдулла Саидов аслида банк соҳаси мутахассиси ҳисобланган. У бир неча йил муқаддам “Камолон ош” марказини очганди, марказ қисқа вақт ичида пойтахтда катта шуҳрат қозонган эди”, – дейилади хабарларда.

Anhor.uz тадбиркорнинг оиласи ва яқинларига таъзия билдиради.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.