Кўзи ожизлар учун ақлли кўзойнак ишлаб чиқилди

Фото: chudo.tech

Руминиянинг “Lumen” стартапи кўзи ожизларга очиқ майдонларда ҳаракатланишига ёрдам берувчи йўналтирувчи кўзойнаклар яратди.

“Қурилма камералар ва лидарлар (худди автопилотдек) ёрдамида тўсиқларни аниқлайди ва кейин йўналишни ўзгартириш учун тебранма ҳаракат ва овозли сигналлардан фойдаланади”, – дейилади хабарда.

Ҳозирда кўзойнаклар якуний клиник синовлардан ўтмоқда.  Улар 2024 йил охирида сотувга чиқиши керак, бироқ нархи ҳали эълон қилинмаган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.