Кредит маблағларини ўзлаштириш қачонгача давом этади

Фото: @Department_uz

Олмалиқ шаҳрида 2,3 млрд сўм кредит маблағини ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Департаменти матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмалиқ шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “L.N.” МЧЖ раҳбари А.К. ҳудудий тижорат банки филиалидан ҳудудда 2 та кўп қаватли уй-жой қуриш учун ажратилган кредит эвазига харид қилинган 2,3 млрд сўмлик қурилиш материалларини бошқа шахсларга сотиб юбориб, ушбу маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган”, – дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.