Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси тифлошарҳловчи мутахассислиги бўйича ўқишга грант эълон қилди

Источник: https://www.vos.org.ru/

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси имконияти чекланган инсонлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларни реабилитация қилиш бўйича Россиянинг етакчи муассасаси “Реакомп” Институти  ҳамкорлигида иккинчи йил Ўзбекистонда тифлошарҳловчиларни тайёрлаш бўйича ўқув дастурини ташкил этмоқда.

Грант таълим дастури билан боғлиқ барча харажатларни ўз ичига олган. Ўқув машғулотлари икки босқичда ўтказилиб, улар онлайн-курс ҳамда Москвадаги “Реакомп” Институтида кундузги таълимдан иборат бўлади. Дастур битирувчилари кўзи ожиз ва заиф кўрувчиларга ёрдам бериш мақсадида Ўзбекистондаги театрларда иш билан таъминланади.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар пасспорт нусхаси, мотивация хати, автобиография, резюме, олий ёки ўрта-махсус маълумотни тасдиқловчи ҳужжат нусхасини [email protected] электрон почта манзилига ёки Тошкент ш., Миробод тумани, Тарас Шевченко кўч., 1-уй манзилига юборишлари лозим.

Аризалар 2022 йил 25 февралгача қабул қилинади.

Қўшимча маълумот учун: 78 207 40 10

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.