Медиада Дата журналистикаси асосида иқтисодиёт мавзусини қандай ёритиш керак

Фото: www.anhor.uz / Бобур Каримов

Очиқ маълумотлардан фойдаланган ҳолда мураккаб иқтисодий жараёнларни қандай ёритиш керак? 2022 йил 9-11 ноябрь кунлари Фарғона шаҳрида бўлиб ўтаётган журналистлар учун икки модулли тренинг иштирокчилари олдида мана шундай мураккаб вазифа турибди. Улар очиқ маълумотлар ва манбааларга таянган ҳолда, рақамли, визуаллашган ва қизиқарли материалларни тайёрлашлари лозим.

«Open Data Inception» маълумотларига кўра, 124 та очиқ манбага эга бўлган Ўзбекистон очиқ маълумотлар манбалари сони бўйича дунёда тўртинчи ўринни эгаллайди. Ўзбекистонда 2022 йил 1 июлидан бошлаб очиқ маълумотлар сифатида жойлаштириладиган ижтимоий аҳамиятга молик ахборотлар рўйхатига киритилган маълумотлар давлат органлари ва ташкилотлари расмий веб-сайтининг бош саҳифасида алоҳида бўлимда жойлаштирилиши тартиби белгиланди. Ушбу меъёрга эътибор бермаслик коррупция учун қулай муҳит яратади. 2022 йил 9-11-ноябррь кунлари Фарғона шаҳрида ҳамда 11-15 декабрь Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон журналистлари учун “Медиада Дата журналистикаси асосида иқтисодиёт мавзусини  қандай ёритиш керак” мавзусида тренинг ўтказилиши режалаштирилган. Тренингдан кўзланган мақсад – журналистларнинг Дата (маълумотлар) журналистикасига асосланган медиаконтент яратиш салоҳиятини кучайтиришдан иборат.

Фото: www.anhor.uz / Бобур Каримов

Тренинг Ўзбекистон Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази ва АCТED халқаро ташкилоти томонидан Буюк Британия ҳукумати томонидан молиялаштириладиган ва 2020 ва 2025 йиллар оралиғида Ўзбекистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси ва Тожикистон Республикасида амалга ошириладиган «Иқтисодий ривожланиш учун самарали бошқарув» дастурининг иккинчи компоненти бўлган “Очиқ ва ҳисобдор иқтисодий сиёсатни таъминлаш мақсадида фуқаролик жамиятини мустаҳкамлаш” лойиҳаси доирасида ўтказилмоқда.

Тренинг иштирокчилари янги ахборот фурсатларини яратиш учун ёки жорий журналистик суриштируви ёки янгилик мақоласи учун қўшимча маълумот, фактлар бериш ёки аниқлаштириш учун маълумотлар тўпламидан фойдаланишга асосланган журналистика кўникмаларига эга бўлишади.

Фото: www.anhor.uz / Бобур Каримов

«Биз очиқ маълумотлар асосида материаллар яратиш учун кўникма ва воситаларга эга бўлган журналистлар ҳамжамиятини ташкил этишга интиламиз. Бу давлат органларининг масъулиятини ошириш ва ислоҳотларнинг иқтисодий сиёсати шаффофлигини таъминлашга хизмат қилади», — дейди “Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази” томонидан лойиҳа координатори Лола Исломова.

Машғулотларни Замонавий журналистикани ривожлантириш марказининг малакали тренерлари Дилфуза Мирзааҳмедова ҳамда Эмил Фаҳреевлар олиб боришади.

Фото: www.anhor.uz / Бобур Каримов

Иккита ўқув модули якунида журналистлар катта ҳажмдаги маълумотлар билан ишлаш ва маълумотларни қайта ишлаш ва визуализация қилиш учун махсус воситалардан фойдаланишни, шунингдек, меҳнат ресурслари ва яшил энергия экспортининг иқтисодий жиҳатларини ўрганадилар.

Тренинглар давомида ва материалларни яратиш учун, жумладан АCТED кўмагида яратилган Open Data in Uzbekistan – Airtable платформасидан ҳам фойдаланилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.