Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозонга борди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозон шаҳрига келди, деб хабар берди давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

“Абдулла Тўқай номидаги халқаро аэропортда давлатимиз раҳбарини Татаристон Бош вазири Алексей Песошин ва бошқа расмий шахслар кутиб олди. Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон Президенти Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан музокара ўтказади”, – дейилади хабарда.

Сўнг етакчилар 21 февраль – 3 март кунлари Қозонда ўтказиладиган “Келажак ўйинлари” биринчи халқаро мультиспорт мусобақаларининг тантанали очилиш маросимида иштирок этадилар.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.