Наманганда эркак 7 ёшли қизчага тегажоғлик қилди

Фото: фрипик

Ижтимоий тармоқларда “7 ёшлик қизга 60 ёшлик эркак таҳдид қилиб, ўзининг ғаразлик ниятини амалга оширмоқда” сарлавҳаси остида хабар тарқалди. Болалар омбудсмани мазкур ҳолатни ўз кузатувига олди, деб ёзмоқда матбуот хизмати.

Унга кўра, “Янги Наманган туманида яшовчи Ф.О. (аёл) ички ишлар органларига ўз аризасида 2024-йил 27-март куни вояга етмаган қизи (2017-йилда туғилган) Ж.С. кўчада ўртоқлари билан ўйнаб юрган вақтида шу ердан ўтиб кетаётган И.Б. (эркак, 1956-йилда туғилган) қизни ўз автомашинасига чиқариб, унга уятсиз бузуқ ҳаракатлар қилганлигини билдирган”, – дейилади.

Ушбу воқеа юзасидан жорий йилнинг 5-апрель куни Наманган шаҳар ИИО ТБ томонидан И.Б. га нисбатан ЖКнинг 129-моддаси 1-қисми (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирга тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Болалар омбудсмани ўз кузатувини давом эттиради. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади, – дейилган хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.