Наманганда фуқаро археологик ёдгорликдаги қабрларни бузиб ташланди

Фото: пресс-служба Генпрокуратуры

Прокуратура органлари томонидан Маданий мерос агентлиги билан биргаликда тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва сақлашга қаратилган тизимли назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати ёзмоқда.

“Шундай тадбирларнинг бирида Янги Наманганнинг “Гўзал” маҳалласида жойлашган “Бўзчи мозор” археология ёдгорлигининг 0,17 га ер майдонида фуқаро А.Қ. томонидан уй-жой қуриш мақсадида XVI-XVII асрларга оид қабрлар бузиб юборилиб, қадимий объектга жуда кўп миқдорда 6,9 млрд. сўм зарар етказилгани аниқланди”, – дейилади хабарда.

Текширишлар натижасига кўра жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Мазкур жиноий қилмишлар қонунчиликка асосан оғир жиноят ҳисобланиб, айбдор шахсларга ниссбатан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.