,

НАТОнинг Россия билан ҳарбий тўқнашуви 2024 йил якунида бошланиши мумкин

Владимир Путин
Фото: Reuters

Германиянинг Bild нашри Германия Мудофаа вазирлигининг махфий материалларига таяниб хабар беришича, Бундесвер Россия билан урушга тайёрланмоқда.

“НАТО ва Россия ўртасида кескинлашув февраль ойидаёқ рўй бериши мумкин. Бу босқичма-босқич, ойма-ой, Путин қандай ҳаракат қилиши ва НАТО ўзини қандай ҳимоя қилишини тавсифловчи тренинг сценарийсидир. Бундесвер сценарийсида кескинлашув бир неча ҳафта ичида бошланади. Тез орада ўн минглаб немис аскарлари жангга киришади”, — деб ёзади нашр.

Германия сценарийсига кўра, Россия ҳукумати сафарбарликнинг янги тўлқинини бошлаб юборади ва 2024 йил февралида яна 200 минг кишини армияга жалб қилади. Баҳордаёқ, Bild нашрининг қайд қилишича, Кремль Украинада кенг кўламли ҳужумни бошлайди ва унга қарши Ғарбнинг етарли даражада қўллаб-қувватланмаслиги фонида, Украина Қуролли Кучларини 2024 йил июнига қадар мағлуб қилади.

Сўнгра, сценарийга кўра, Болтиқбўйи давлатларида этник тўқнашувлар бошланади, бу Москвани Сувалк йўлагига зарба бериш учун (Литва орқали Калининградни Белоруссия билан боғлайдиган) Калининградга қўшинлар ва ўрта масофали ракеталарни ўтказишга мажбур қилади.

2025 йил май ойида НАТО Россиянинг Беларусь ва Калининграддан Сувалк коридорига ҳужумнинг олдини олиш учун “ишончли тўхтатувчи чоралар” тўғрисида қарор қабул қилади. “Х куни”да Бундесвернинг махфий режасига кўра, НАТО қўмондони 300 минг аскарни, шу жумладан 30 минг немисни шарқий қанотга ўтказишни буюради.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.