Ноқонуний тарзда дори воситаларини муомалага киритмоқчи бўлганлар ушланди

Фото: departament.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИББ ходимлари ҳамкорлигида Аҳмад Югнакий кўчасида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро О.Ф. ва “G.G.” МЧЖ масъул шахслари дори воситаларини ноқонуний муомалага киритиш орқали даромад орттиримоқчи бўлганлиги аниқланган.

Хабарга кўра, “ушбу МЧЖга тегишли жами 26 000 дона “Натрий Хлорид” номли дори воситасини фуқаро А.Р.га 195 млн сўмга сотаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган”.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.