Ўзбекистоннинг ташқи қарзи қанчага этди

Фото: кун.ўз

Беш йил ичида ташқи қарз деярли икки баробар ортди. Бюджет тақчиллиги эса 2024 йилнинг биринчи чорагидаёқ 20 триллион сўмни ташкил этган.

Ўзбекистон ташқи қарзи 2023 йилнинг охирига келиб 29,6 миллиард АҚШ долларига етиб, бу 2022 йилга таққослаганда бироз кўп. Бироқ халқаро валюта жамғармаси йиллик ҳисоботида Ўзбекистоннинг давлат қарзини “мўътадил” дея баҳолаган.

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг расмий маълумотларига кўра Ўзбекистоннинг давлат қарзи сўнгги йилнинг тўртинчи чорагида 31,9 миллиард АҚШ доллар кўрсаткичига эга. Ташқи қарз давлат умумий қарзининг катта улушига тўғри келади. Яъни 2023 йилнинг биринчи чорагида 25,9 миллиард АҚШ доллар, иккинчи чорагида 25,8 миллиард АҚШ доллар, учинчи чорагида эса 26,1 миллиард АҚШ доллар ва тўртинчи чорагида 29,6 миллиард АҚШ долларни ташкил этган. Бунинг ЯИМга нисбати мос равишда 31.3%, 30.2%, 29.9%, 32.6% га тенг.

“Ташқи қарз, асосан, давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш, ёқилғи-энергетика саноати, транспорт ва транспорт инфратузилмаси, қишлоқ ва сув хўжалиги, уй-жой коммунал хўжалиги, тадбиркорлик фаолияти ва саноат ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш, соғлиқни сақлаш, таълим, ахборот ва коммуникация технологиялари каби соҳаларга йўналтирилган”, – дейилади хабарда.

Давлат ташқи қарзи 5 йиллик даврда:

  • 2019 йилда – 15.7 миллиард АҚШ доллар;
  • 2020 йилда – 21.1 миллиард АҚШ доллар;
  • 2021 йилда – 23.6 миллиард АҚШ доллар;
  • 2022- йилда – 25.9 миллиард АҚШ доллар;
  • 2023- йилда – 29.6 миллиард АҚШ доллар.

Ўзбекистонга ташқи қарз Осиё тараққиёт банки, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки, Ислом тараққиёт банки каби халқаро молиявий институтлардан жалб қилинган ва бунинг ижобий томони уларда ставкалар нисбатан паст эканлиги айтилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.