«Пастернак» ресторани “Тошкент ” аэропортининг бизнес-залига хизмат кўрсатувчи операторга айланди
“Пастернак” ресторани Тошкент халқаро аэропортининг “стерил” зонасида жойлашган Anor Business Lounge залида овқатланишни ташкил этиш бўйича тендер ғолиби бўлди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports компаниясининг матбуот хизмати хабар беради.
«Uzbekistan Airports бошқарувчи компанияси халқаро ва маҳаллий брендларни жалб қилиш орқали аеропортларнинг ноавиатсион фаолиятини ривожлантириш сиёсатини танлади. Биз учун бизнес залда хизмат кўрсатиш учун шаҳарда кўрсатилаётган хизмат даражасини сақлаб қоладиган номдор ресторанни танлаш муҳим эди. Тендер натижаларига кўра, “Пастернак” ресторани ғолиб деб топилди», – дея қайд этади Uzbekistan Airports матбуот хизмати.
Бизнес-зал жўнаб кетаётган ва транзит йўловчилар учун хизмат кўрсатади. Anor Business Lounge залида бўлиш нархи 350 000 сўм. Хизмат вай-фай тармоғидан фойдаланиш, душ ва алоҳида ҳожатхона, самолётга чиқиш учун индивидуал таклифнома, шунингдек, овқатланиш, алкоголли ва алкоголсиз ичимликларни ўз ичига олади.
Хизмат ҳақини чегара назоратидан ўтишдан олдин Тошкент аэропортининг кассасида ёки стерил зонада бўлганда, @UzairportsBot Телеграм-боти ёрдамида тўлаш мумкин.
“Телеграм-бот орқали хизматни харид қилиш учун Тошкент аэропортини, кейин жўнаб кетиш терминалини ва керакли рейсни танлашингиз керак. Кейин бот фамилия ва исмни лотин тилида киритишни «сўрайди». Шундан сўнг хизмат ҳақини Uzcard ёки Humo банк карталари орқали тўлаш мумкин бўлади. Яқин келажакда Uzbekistan Airports бизнес-зал учун бошқа тўлов усулларини ҳам жорий қилишни режалаштирмоқда”, – дейилади хабарда.
Шарҳлар