Bo'limsiz

Президент биринчи ярим йилликда аёлларга нисбатан қилинган оилавий зўравонлик ҳолатлари сонини тилга олди

Вице-премьер по вопросам семьи и женщин Зулайхо Махкамова. Фото: Пресс-служба президента

Фарғонада ўтказилган ИИВ коллегиясининг кенгайтирилган йиғилишида Шавкат Мирзиёев ўтган олти ойнинг ўзида турли низолар туфайли 600 дан зиёд жиноят содир этилганини таъкидлади.

Аёллар жиноятчилигининг 40 фоизга яқини ишламайдиган ёки доимий банд бўлмаган хотин-қизлар томонидан содир этилган. Бундан ташқари, жиноятдан 2,7 мингга яқин, оилавий зўравонликдан 20 мингга яқин аёллар жабр кўрган.

Давлат раҳбари яқинда Фарғонада 11 ёшли қизчанинг мурдаси зўрлаш ва қотиллик аломатлари билан топилганини тилга олиб, бу ҳолат вазият қанчалик оғирлигини кўрсатиб турганлигини айтди.

Айрим маҳаллаларда хотин-қизлар фаоллари институти кутилган натижани бермаётгани қайд этилди.

Давлат раҳбари янги тузилган Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги доирасида ҳар бир туманда ижтимоий хизматларни “ягона дарча” тамойили асосида кўрсатадиган ижтимоий хизматлар марказлари; психолог, ҳуқуқшунос, ижтимоий ходимдан иборат “мобил гуруҳлар”; зўравонликка учраган аёлларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича “Колл-марказлар” ташкил қилишни топширди.

Қийин аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар учун ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш хизматини кенгайтириш вазифаси қўйилди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.