Bo'limsiz

Фарғонада ўлдирилган 11 ёшли қизчанинг ота-онаси қотилларга умрбод қамоқ жазоси берилишини талаб қилмоқда

Отец покойной рассматривает место, где было оставлено тело убитой девочки. Фото: Vodiy24

Фарғонада жасади зўрлаш аломатлари билан топилган 11 ёшли Маржонанинг ота-онаси Vodiy24 мухбири билан суҳбатда фожиа тафсилотларини айтиб берди. Бу ҳақда «Газета» нашри ёзади.

Воқеа содир бўлган куни қизнинг онаси Қизлархон Исомиддинова аппендиксни  олиб ташлаш бўйича операцияни бошидан кечирган. Аёл касалхонада ётганида оиланинг таниши (гумондор) Маржонани “онанг чақиряпти” деб уйидан олиб чиқиб кетган.

“У Маржонани онаси иш билан чақираётганини айтди. У рафиқам унинг онасини танишини, уларнинг уйи қаерда эканлигини билишини айтди. Ундан телефон рақамини сўраганимда, у “Телефоним уйда зарядланяпти, қизингизни ҳозир олиб келаман” деди. Унинг нияти нима эканини тушунмай, қизимни у билан бирга қўйиб юбордим. Орадан бир соат ўтди, қизим келмади… Мен ўғлим билан уни бир неча соат изладик. “Маржона, Маржона” деб чақирдим, уйлар орасидан изладик, кучим қолмади, қон босимим тушиб кетди. Кейин тўққиз қаватли уй томонга бордик, у ерда милиция жойлашган, уларни топа олмадик. Участка инспекторлари йўқ эди. Биз кутдик, соат тунги 23:00 – 00:00 эди. Ўғлим милицияни, участка ходимларини кутиб ўша ерда дўстлари билан қолди”, – дейди марҳуманинг дадаси.

Ота унинг исми-шарифи ва яшаш манзилини сўрамаганини айтади. Унинг сўзларига кўра, қайсидир бир пайтда  учта бола унинг олдига келган. Улардан бири 11 ёшли қизини олиб кетган бола эди.

«Қизим қани деб сўрасам, у бир соат олдин уйига жўнатиб юбордим деди. Мен уларни қўйиб юбордим ва ўғлимнинг олдига кетдим. У ўзи билан дўстларини ҳам олишини айтдим, у болалар эса қоча бошлади… Биз уларни ушладик ва автотураргоҳдаги милиция автомобилига олиб бордик», — дейди ота. «Боладан ота-онаси қаердалигини сўрадик, у отаси онаси билан бирга Андижонда эканини айтди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари уни уйига олиб борди, у ерда уни онаси кутиб олди. Милиция уларни сўроқ қилиш учун олиб кетди», — дея қайд этади қизнинг отаси.

Унинг таъкидлашича, йигитлар қизчани темир буюм билан урган, қизнинг қулоғи остида ва орқасида кўкарган жойлар бор, зираклари эса йўқолган. “Кейин улардан бири уйидан адёл олиб чиққан, у киши қизим билан хоҳлаган ишини қилган”, – дейди у.

Марҳуманинг онаси жамоатчиликка мурожаат қилиб, ишни “ёпди-ёпди” қилиб юбормасликлари учун ёрдам сўраган. Она қизининг қотилларига умрбод қамоқ жазосини талаб қилмоқда.

Маҳалла раиси гумондор ўсмирни ёмон томондан таърифлай олмаслигини, чунки олдин у бўйича шикоят тушмаганини маълум қилади. Унинг сўзларига кўра, йигит каратэ билан шуғулланган, отаси ташлаб кетган, уни онаси тарбияламоқда.

Аввал хабар берганимиздай, ҳозир бир гумондор ҳибсга олинган, у 17 ёшда, 16-мактабнинг 11-синфида ўқийди. Қотиллик содир этилган куни у билан  бирга бўлган яна икки кишининг жиноятга алоқадорлиги текширилмоқда. ЖКнинг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш), 118-моддаси (Номусга тегиш) ва 119-моддаси (Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) бўйича жиноят иши қўзғатилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.