Россия Федерацияси сафарбар қилинганларнинг хизмат муддатини чеклашдан бош тортмоқда

Фото: Sergei Malgavko/Tass/picture alliance

Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги сафарбар қилинган россияликларнинг хизмат муддатини бир йил билан чеклашни сўраган Санкт-Петербург Қонунчилик Ассамблеяси депутати Борис Вишневскийга рад жавоби берди.

“Департаментнинг билдиришича, сафарбар этилганларнинг хизмат муддати Путин сафарбарликни тугатиш ҳақидаги фармонни имзолаши биланоқ тугайди. Россия Мудофаа вазирлиги бошқа вариантларни “номақбул” деб ҳисоблади”, – дейилади хабарда.

Песков аввалроқ сафарбарликни якунлаш учун Путиннинг фармони талаб қилинмаслигини таъкидлаган эди. Агора инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари Павел Чиковга кўра, сафарбарликни тугатиш Россия қонунчилигида кўзда тутилмаган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.