Президент “РайОНО” ва “ОблОНО”ни ёпишни хоҳлаётганини маълум қилди

Источник: пресс-служба президента

Шавкат Мирзиёев бугун таълим соҳаси раҳбарлари ва ўқитувчилари билан суҳбатлашди. Президент туман ва вилоят халқ таълими бўлимларини танқид қилди.

“Биз ҳаммани математик қилмоқчимиз, лекин бунинг иложи йўқ. Болаларнинг кўпи билан 10 фоизи математик бўлишни хоҳлайди. Биз болани унинг хоҳиш ва сўровларига мос келадиган тарзда ўргатишимиз керак. Боланинг ўзи нимага қизиқаётганини яхши билади. Унга барча фанларни бир хилда ўқитишни тўхтатиш ва диққатни уни қизиқтирадиган соҳага қаратиш керак”.

Президент “РайОНО” ва “ОблОНО” ёпишни хоҳлаётганини маълум қилди.

«РайОНО» ва «облОНО» сиз учун прокурор. Бу икки ташкилотни йўқ қилишни истаяпман, мактабларнинг ўзи «райОНО» ва «облОНО» бўлишларинг керак. Ўртадаги бошқа поғоналар нимага керак? Улар бўлгани учун ўқитувчи қадам қўя олмайди. Буни синдирадиган вақт келди. Тартиб керак, албатта, аммо бунинг учун вазирлик бор. Бизда ҳамон эски тизим сақланиб қолмоқда. Мактаб аслида «горОНО»га хўжайинлик қилиши керак. Биз эски тизимга мойиллик қиламиз, «райОНО» нима деса, шуни қиламиз. Замон ўзгармоқда, кечирасизу, қишлоқ хўжалигида пахтага тизим ўзгартирдик. Энди пахта ҳам, тизим ҳам ишламоқда», — деди президент.

Мактабда ўрганилган фанлар бўйича олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари

Мулоқот чоғида давлатимиз раҳбари олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини мактабда ўқиган фанлари бўйича ўтказиш тўғрисидаги таклифни маъқуллади.

“Биз бу парадоксга чек қўйишимиз керак. Мактабда ўқитилмаган фанлар ҳақида савол берманг. Тегишли топшириқ бердим, – деди давлатимиз раҳбари.

“Бугун дарсликлар ўзгармоқда. Ўқитувчилар ҳам ўзгариши керак. Ўзгартириш шарт. Агар ўзгартира олмасангиз, биз хайрлашамиз. Шунинг учун бугун сиз билан учрашиб, суҳбатлашяпмиз. Бугун кечагидек таълим бериш қабул қилиниши мумкин эмас. Ота-оналар ҳам, талабалар ҳам буни қабул қилмайди. Ота-оналар масъулиятини ҳам оширишимиз керак”.

Президент шанба-якшанба кунлари ўзи ҳам неваралари билан дарслар бўйича шуғулланишини  айтди. “Айниқса, якшанба кунлари, вақтим кўпроқ бўлганида. Улардан навбатма-навбат барча дарсларни сўрайман”,  – деди давлат раҳбари.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.