Президент сайловларини муддатидан олдин ўтказишга 174,13 млрд сўм ажратилади

Фото: Бобур Каримов/Anhor.uz

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси жума куни бўлиб ўтган йиғилишида 9 июлга белгиланган президентлик сайловларини муддатидан олдин ўтказиш харажатлари сметасини тасдиқлади. Бу ҳақда МСК матбуот хизматига таяниб, «Газета» нашри ёзади.

Жами харажатлар 174,13 миллиард сўмни ташкил этади, бу 2021 йилда бўлиб ўтган Президент сайловларига нисбатан 41 фоизга кам.

Умумпартия тадбирлари ва сайловолди ташвиқотини ўтказиш учун 19 миллиард 655 миллион сўм маблағ ажратилди. Харажатларнинг қарийб 82 фоизи сайлов комиссиялари фаолиятини ташкил этишга сарфланади, уларнинг 76 фоизи округ ва участка сайлов комиссиялари аъзоларига компенсация сифатида тўланади, уларнинг асосий қисмини ўқитувчилар, шифокорлар ва фаол фуқаролар ташкил этади, – дея таъкидлайди МСК.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.