Қоидабузар ҳайдовчига қонуний чора кўрилди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ

Ижтимоий тармоқда тарқалган видео юзасидан қоидабузар ҳайдовчига тегишли чора кўрилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар беряпти.

“Ижтимоий тармоқда Lacetti русумли, 01 Т 866 ПБ давлат рақам белгили автомашина ҳайдовчиси, ҳаракат давомида юк транспорт воситасига нисбатан авариявий хавфли ҳолат қилиб ҳаракатланганлиги акс этган видео тарқалди”, – дейилади хабарда.

Видео Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб ушбу автомашина ҳайдовчиси А.Ў. га нисбатан  қоидабузарлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 128⁵-моддасига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилди ҳамда ҳайдовчи билан профилактик суҳбат олиб борилди.

Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишлари сўралган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.