Қум бўрони туфайли Россиянинг Амур вилояти қизғиш тусга кирди (фото ва видео)

Фото: Кадр из видео

Россиянинг Амур вилоятига Хитой ва Мўғулистондан қум бўрони кириб келди, натижада Благовешченск шаҳри осмони қизғиш тусга кирди.

Бўрон туфайли кўчалар қумга тўлган, маҳаллий аҳоли нафас олиш билан боғлиқ муаммолардан шикоят қилмоқда.

Минтақавий гидрометмарказда аниқлик киритишларича, қум бўрони Амур вилоятида яна бир неча кун давом этади.

Маҳаллий аҳолига зарурат бўлмаса кўчага чиқмаслик, чанг ва қум кирмаслиги учун кўзларни ёпиб юриш тавсия этилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.