Ready4trade Central Asia Ўзбекистонда экспорт ва импорт тартибларини осонлаштиради ва хавфсиз қилади

Тошкентда Uzbekistan Trade Info босқичма-босқич савдо ахборот платформасининг тақдимоти бўлиб ўтди. Платформа Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан Халқаро савдо марказининг техник кўмаги ва Европа Иттифоқининг молиявий кўмагида яратилган.

Онлайн инструмент трансчегаравий савдо билан боғлиқ маълумотларга бепул ва доимий киришни таъминлаш, тадбиркорлар учун вақт ва харажатларни камайтиришга ёрдам беради. Шунингдек, бу маҳаллий корхоналарга халқаро бозорларда савдо рақобатбардошлигини ошириш имконини беради.

Платформа Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган тўрт йиллик Ready4Trade – Марказий Осиё лойиҳаси доирасида ишга туширилди. Савдо алоқаларини кенгайтиришга қаратилган минтақавий лойиҳа Марказий Осиёнинг Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон каби бешта давлатида минтақалараро ва халқаро савдони ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди.

Умуман олганда, лойиҳа трансчегаравий тартибга солишнинг шаффофлигини ошириш, савдодаги тартибга солувчи ва процессуал тўсиқларни бартараф этиш, бизнеснинг савдо расмиятчилиги ва стандартларига риоя қилиш қобилиятини кучайтириш, трансчегаравий электрон тижоратни яхшилашга қаратилган.

Uzbekistan Trade Info ҳам маҳаллий, ҳам хорижий тадбиркорлар учун фойдали бўлади. Экспорт ва импорт халқаро муносабатлар ривожида муҳим рол ўйнайди, бизнинг платформамиз бутун дунё бўйлаб импорт ва экспорт сонига сезиларли таъсир кўрсатадиган савдо тартибқоидаларини осонлаштириш имкониятини беради”, деди конференцияда иштирок этган Халқаро савдо марказининг савдони осонлаштириш бўйича катта маслаҳатчиси Пьер Бонтонно.

Платформанинг ишлаши нафақат йирик шаҳарларда жойлашган корхоналар, балки минтақавий корхоналар учун ҳам мўлжалланган. Бунинг учун чекка ҳудудлар учун қатор маслаҳатлашувлар ўтказилади.

Оонлайн восита фойдаланиш қулай бўлиши учун давлат, инглиз ва рус тилларида тақдим этилган, – деди Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги сектор мудири Анастасия Белова матбуот анжуманида.

Божхона брокерлари ассоциацияси раиси Арсен Айрапетьянцнинг сўзларига кўра, платформа товарларни олиб кириш ва экспорт қилиш бўйича савдо тартиб-таомилларини осонлаштиради ва тадбиркорларни виждонсиз брокерлардан ҳимоя қилади.

Мутахассисларнинг фикрича, мазкур лойиҳа Ўзбекистонга халқаро алоқаларни янги босқичга кўтариш ва жаҳоннинг етакчи экспортёрларидан бирига айланиш имконини беради.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.