Россия 158 минг нафар Ўзбекистон фуқароси учун мамлакатга кириш тақиқини бекор қилди

Источник: Такие дела

Россия бундан олдин ушбу мамлакат ҳудудига кириши тақиқланган 158 минг Ўзбекистон фуқаросига нисбатан “миграция амнистияси”ни эълон қилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси хабар беради.

“Миграция амнистияси” ҳақида Россия ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, полковник Александр Горовой Москвага ташриф буюрган Ўзбекистон Бош вазирининг маслаҳатчиси Меҳриддин Хайриддинов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси билан учрашув чоғида маълум қилган.

Бироқ “миграция амнистияси” суд қарорлари асосида илгари Россиядан депортация қилинган Ўзбекистон фуқароларига нисбатан қўлланилмайди.

Россия ички ишлар вазирлигининг махсус пилот лойиҳаси доирасида жорий йилнинг 18 октябридан бошлаб Ўзбекистон томони билан ҳамкорликда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Россияга жўнаб кетмоқчи бўлган 10 минг нафар Ўзбекистон фуқароси республикадан чиқишидан олдин иш рухсатномаларини (патент) расмийлаштириши мумкин бўлган механизм ишга туширилади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.